эмас... Агар Рустам Анжелага уйланса, иккиланмасдан уни гумдон қиламан. Кейин Анжелани қўлимда уйнатаман. Албатта, менга бировдан қолган “матоҳ”нинг кераги йўқ. Мақсадимга етганимдан сўнг ундан ҳам воз кечиб қўя қоламан. Ҳали мактабни ҳам тугатмаганига уйланиб, мазза қилиб яшайман” . Семён ширин энтикиб қўйди. Худди шу пайт йигитлари Рустам келганлигидан хабар беришди. У эринибгина ўрнидан турди-да, меҳмонга пешвоз чиқиш учун ресторан эшиги томонга юрди.
— О-о-о, — деди Семён Рустамни кўргач қучоғини очиб, — куришмаганимизга ярим кун ҳам бўлмади-ю, менга йиллар ўтиб кетгандай бўлди.
— Ҳақиқий дўстлар ҳар дақиқада бир-бирини соғиниб қолишади, — деди Рустам ҳам кулиб ва ўзидан бирмунча пакана Семённи эгилиб қучоғига олди. Улар дастурхон атрофига ўтирганларидан кейин:
— Нега тансоқчиларинг билан келдинг? Улар Россияда дам олишади. Бундан бу ёғига меникилар сенга хизмат кўрсатишади, дегандим-ку, — деди дўстидан ўзини бироз ранжиган кўрсатиб Семён.
— Ўрганиб қолганман буларга, — деди Рустам.
Сўнг Семённинг қулоғи томонга бироз эгилиб пичирлади:
— Булар менга худди хотиндай бўлиб қолган.
Шу ондаёқ иккаласи ҳам қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборишди. Кейин Семён қадаҳларга тўлдириб ароқ қуйди.
— Биласанми, мен бу қадаҳни ишимизнинг омади чопиши учун ичмоқчиман, — деди.
— Албатта, — дея Рустам ҳам қадаҳни қўлига олиб Семённики билан уриштиргандан сўнг худди дўсти каби бир кўтаришда сипқармоқчи бўлди.
Аммо уддалай олмади. Афти бужмайиб кетган Рустам қадаxдан бор-йўғи бир қултумгина ичолди, холос.
Давоми бор..
P/s: Иккинчи қисмни эҳтиросларга бой қилишга вада бераман. Биламан биринчи қисм унча қизиқ бўлмади. Давоми қизиқарли бўлади.