пари
момогина бу балиқни
тановул қилмабди. Шунда
кенжа ўғли: «Ойижон, неча
кундан бери очсиз, нега мен
олиб келган хўракни
еймадингиз?» — деганда,
ҳалиги она ўз фарзанди
юзига бир шапалоқ тортиб
дебди: «У аканг — менинг
тўнғич фарзандим эди. Мен
қандай қилиб ўз боламга
шафқатсизлик қиламан».
Ҳа, айрим қондошларнинг
ораси мана шундай олислаб
кетган. Улар бир-бирининг
тилини тушунмайди. Айрим
ота-оналарга ҳам баъзан
ҳайрон қоласан. Улар ҳам
фарзандини ажратиб, меҳр
беришади. Уларга
фарзандларингизнинг
ўртасида бемеҳрлик
туфайли пайдо бўлаётган
низоларга, аслида, ўзингиз
сабабчисиз дегимиз келади.
Ахир яхшиси ҳам, ёмони
ҳам, соғи ҳам, бемори ҳам,
қиз ҳам, ўғил ҳам ўз
фарзандингиз. Уни дунёга
келтирдингизми, эртаси
учун бирдай қайғуришингиз
керак эмасми?