Бир одамнинг қадрдон уч
дўсти тақдир тақозоси билан
уч шаҳарда яшар эди...
....У дўстларининг садоқатини
синамоқни мақсад қилди.
Аввал бирига хизматкорини
жўнатди. Хизматкор
хожасининг иши юришмай,
қарзга ботганини айтди.
Дўсти уни юпатиб, у айтган
қарзни тўлашга етгулик
миқдордаги пулни бериб,
изига қайтарди.
....Синовчи дўст биродарининг
бу карамидан қувониб,
хизматкорини иккинчи
шаҳарга жўнатди. Иккинчи
шаҳардаги киши ҳам
дўстининг қарзга ботганини
эшитиб ғоят қайғурди.
Эртасига хизматкорнинг
қўлига қарзни қоплайдиган
ва яна ўн йил давомида
тирикчилигига асқотадиган
маблағ бериб жўнатди.
Синовчи дўст бундан ҳам
қувонди, шундай дўстларни
берганига Аллоҳга шукрлар
қилди...
....Учинчи шаҳарга
жўнатишдан олдин
хизматкорига қаттиқ
тайинлади:
~ Бу дўстим бадавлат эмас,
ўзи олим одам. Унда илмдан
бошқа нарса йўқ. Шу сабабли
“Хўжайинимнинг аҳволи
ҳароб, катта қарзга ботган”,
деб ваҳима қилма. “Ишлари
ёмон эмас, фақат беш
тангагина қарзлари бор, Худо
хоҳласа яқин кунларда
қарздан қутулиб, ишлари
авж
олиб кетади”, ~ дегин...
....Хизматкор олим дўст
хузурига бориб хожасининг
буюрганини бажарди. Олим
дўст бу хабарни эшитиб,
бошини эгди. Сўнг ўрнидан
туриб, ташқарига чиқди.
....Хизматкор ўтирган уйига
назар солди: йиртиқ полос~у
эски кўрпачадан бошқа ҳеч
вақо йўқ экан. “Ҳеч бўлмаса
беш тангаси бордир”, деб
ўтирганида, уйига нотаниш
одам кирди~да:
~ Хожаси беш танга қарз
бўлиб қолган хизматкор
сенмисан?, ~деб сўради.
~ Ҳа, ~ деб жавоб берди
хизматкор.
~ Мана сенга беш танга, буни
уй эгаси бериб юборди.
~ Ўзи қани?
~ Ўзи меникида. У қул
бозорида ўзини менга беш
тангага сотди.
....Бу гапдан хизматкор ҳам
ажабланди, ҳам даҳшатга
тушди. Қулдорга эргашиб
унинг уйига борди ва олим
дўст қаршисида тиз чўкиб:
~ Ундай қилманг, пулни
қайтариб берайлик ~деб
ялинди.
~ Мен бу одам билан
шартлашиб, беш танга
эвазига беш йил ишлаб
беришга ваъда бердим.
Ваъдамга хилоф қила
олмайман. Дўстимни
муҳтожликдан қутқариш
учун
беш йил ишлаб бериш мен
учун ҳеч гап эмас, ~деди
олим
дўст.
....Айтингчи сиз дўстингиз
учун
нималардан ВОЗ кеча
оласиз.?..
....Сизда сиз учун бирор
нарсасидан ВОЗ кеча олдиган
дўст борми.?..