Шундан сўнг у ашёвий далилларни йўқ қилишга уриниб, воқеа жойидан яширинган, деб ёзмоқда Zamon нашри.
Андижонда йигит отасини ҳақорат қилган қилган фуқарони пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 30 апрель куни соат 14.00 атрофида Пахтаобод тумани "Қовул” маҳалласида содир бўлган. Мазкур маҳаллада яшовчи 25 ёшли йигит отасини ҳақорат қилган таниши билан ўзаро жанжаллашади ва автомашинасидаги хўжалик пичоғи билан унинг қорин қисмига жароҳат етказади.
Жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан туман шифохонасига олиб келинган бўлса-да, шифокорлар томонидан унга кўрсатилган тиббий муложаларга қарамай, шифохонада вафот этган.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи кўздан кечириш тергов ҳаракатини олиб борган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи воқеа жойидан яшириниб, маҳалладаги уйларининг бирига қириб, ашёвий далилни йўқ қилиш мақсадида уйнинг ҳожатхонагасига пичоқни ташлаб юборган. Бир қатор чора тадбирлардан сўнг 1 дона хўжалик пичоғи ҳамда йигитнинг эгнида бўлган кийимлар ва қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда йигитга нисбатан Жиноят кодекснинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.