20 Ёшлар чамаси бир йигит кўчадан ўтаётиб бир рестораннинг ойнасида турган ёзувни кўриб қолди. Унда шундай деб ёзиб қўйилганди:
"Овқатни сиз енг, пулини набирангиз тўлайди.” Қизиққон йигит ичкарига кириб бу ёзувнинг рост ёки ёлғон эканини сўрабди. Ресторан ишчилари эълоннинг ростлигини айтишибди. Йигит тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун яна икки марта бу ҳақида сўраб кўрибди. Яна шу жавбни эшитгач столга бориб ўтирибди-да, кўнгли тусаган ҳамма овқатни буюртма қила бошлабди.
Овқатланиб бўлгач энди турмоқчи бўлганида, официант келиб, қўлига тўлаш керак бўлган 200 долларлик чек топширибди. Йигит ҳайрон бўлиб "овқатимнинг пулини набирам тўлаши керак эмасми?” деб сўрабди.
Официант ҳам хотиржамлик билан: "Албатта овқатингизнинг пулини набирангиз тўлайди. Бу сизнинг бобонгизнинг қарзи,” – деб жавоб берибди.