САЙТ ЗАБЛОКИРОВАН ПО РЕШЕНИЮ СУДА.
Xayirli kun, Гость!
Bugun: 21.11.2024
Soat: 22:11
Вход Регистрация
Tasodifiy Maqola : Қизиқарли генетика
#ГЕНЕТИКА 1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлинги... davomi
» Узбекиское порно видео UZPORN
Библиотека | Ibratli hikoyalar

Ришта узилмасин

Тэги:xikoyalar voqelar | hikoya su | hikoya 18 | kerakli maqola
Добавил:DENTER (14.07.2022 / 13:03)
Рейтинг:rating 1818 article (1)
Прочтений:3756
Комментарии:0
Турсунали уйида ҳашар қилди. Ҳашарга ака-укалари, дўстлари келишди. Улар янги қурилган молхона деворини лойсувоқ қилишди. Кун узоғи тиним билмай ишлашди. Номозшомга яқин ҳашарчилар ишни якунлашиб, уй-уйларига тарқалишди. Турсунали ҳам уларни кузатиб, қайтгач ювиниб, кўчага отланди.

Хотини Баҳора кеч бўлганда қаерга кетаяпсиз деб сўраганди, эри «Ишинг бўлмасин» деб жеркиб берди.

Турсунали билан Баҳоранинг турмуш қуришганига 13 йил бўлди. Ҳозир 3 нафар фарзанди бор. Аммо, вақт ўтиб ишлари юришмаётган Турсунали ичкилик ичадиган одат чиқардию ўзгарди. Кези келганда Баҳорани одам ўрнида кўрмасди. 3 нафар фарзандини оқ ювиб, оқ тараб, йўқдан бор қилиб бўлса ҳам рўзғорини эплаётган Баҳора эрининг ҳақоратларига базўр чидаб яшарди.

Болалари ҳам бўйи чўзилиб, унча-мунча нарсани фаҳмлашадиган бўлиб қолишган. Отасининг онасини ҳақорат қилиб, жанжал кўтариши эса бездириб юборганди. Бироқ, қўрқишганидан бошлари доим хам. Чунки онаси «Минг қилсаям оталаринг, унга қарши борманглар, қарғиш оласизлар» дея бот-бот уқтиради.

Ўша куни ҳам қаергадир чиқиб кетган Турсунали уйига маст ҳолда кириб келди. Баҳора маст пайти кўзига кўринмай турай деб, ошхонадан чиқмади. Катта ўғлига отасидан овқат ейиш-емаслиги ҳақида сўрашни буюрди. Ўғли қўрқа-писа отасини овқатга чақирганди, Турсунали «емайман» деди тўнғиллаб.

Баҳора болалари билан ошхонада ўзларига таом сузди. Эндигина таомга қўл узатишганди ҳамки, Турсунали ошхонага чиқди. Кела солиб Баҳорани ҳақоратлай бошлади:

— Овқатга тўймайсан, мечкай, ҳе онангни…

— Ҳеч бўлмаса болаларни олдида сўкманг, дадаси.

— Нима, сен ҳали менга гап қайтаряпсанми? Тилинг чиқиб қолибдими ҳей, қан…

Турсунали болаларига пичоқ олиб кел деб бақирди. Сўнг, унинг кўзи стол устида турган сариқ дастали пичоққа тушди. Тушдию гандираклаб бориб, уни қўлига олди. Баҳора сапчиб ўрнидан турди. Ташқарига отилмоқчи бўлганди, эри эшик олдида унинг йўлини тўсди. Пичоқ ўқтала бошлади. Болаларнинг юраги чиқиб кетгудай бежо урарди.

Турсунали пичоқни Баҳоранинг елкаси устидан оширди, биринчи ҳамлага чап берган аёл иккинчисига улгурмади. Пичоқ унинг чап кўксига қадалди. Жон ҳолатда қичқириб, кўксини ушлаб йиқилди. Катта ўғли дадасини қўлидан ушлаб ташқарига олиб чиқди. Қизи эса қўшниларни айтишга югурди.

Турсунали Баҳорани баҳона қиляпти деб ташқарига судрай бошлаганди болалари йиғлаганча унинг қўлидан оналарини чиқаришга ёпишишди…

Баҳора касалхонага тушди. У операция столига ётар экан, йиллар давомида ҳақорату тазйиқлардан чарчаган вужуди энди озод бўлишини истарди. Аммо, болаларичи? Йўқ-йўқ, болаларим учун яшашим керак, дея хаёлидан ўтказарди. Йўқса, болаларим бу золим отанинг қўлида хор бўлишади, эй Худойим ўзинг меҳрибонсан, жонимни болаларим учун ҳам сақла…

Суд мажлисида Турсунали барча ҳаракатларини тан олди. Унга қонун жазо тайинлади. Аммо, ўртада Баҳоранинг, кун сайин улғайиб келаётган 3 та қоракўзнинг шишадек кўнгли синди. Чунки уларнинг ҳам соғлом оила муҳитида тинч-тотув яшашга ҳаққи бор. Улар ҳам отанинг меҳригаТурсунали оила аталмиш муқаддас даргоҳ аъзоларининг қўлларини, дилларини туташтирувчи меҳр ипини узганди.

Феруза Раҳмонқулова
Скачать txt | fb2
На главную
Онлайн: 0 / 28

Sex Uzbek hikoya, секс хикоялар, Узбечка секс хикоя, seks hikoya, uz, xikoya, seks uz, seks uzbek, erotik hikoyalar, seks hikoyalar, erotik xikoyalar, seks xikoyalar, ehtirosli xikoyalar, extirosli hikoyalar, UZBXXX, yangi erotik sex hikoyalar 2024, уз секс 2024 хикоялар, порно узбек, Uzbekcha pornolar, sex xikoya uz.

© Uz Hikoya Porno Sex Xikoya